Гаражда бошланган бизнес ҳозирги пайтга келиб ишчиларига 1 ойда 1 млн доллар маош беради
Ҳамма бирдек севиб истеъмол қиладиган "Safia" бренди остидаги қандолат ишлаб чиқарувчи корхона ўз ишчиларига 1 ойда 1 млн доллар маош беради. Бу чакана маош эмас албатта.
Шунингдек, ҳозирда бренднинг ишлаб чиқариш ва савдо тармоғида 4000 нафар киши меҳнат қилмоқда. Жумладан, 150 нафар “Темир дафтари”да турган, яна 55 нафар ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлиги таъминланган.
Қайд этилишича, 2024 йилда Қозоғистонга 1,5 млн долларлик маҳсулот экспорт қилган корхона 2025 йилда бу кўрсаткични 4 млн долларга етказиб, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжонда ҳам ўз савдо нуқталарини очишни режалаштирмоқда. Бу орқали юқори даромадли иш ўринларини кўпайтириш мақсад қилинган.
Тасаввур қилинг, барча тадбиркорлар ҳам шундай йўсинда иш олиб бориб, минглаб инсонларни иш билан таъминласа камбағиллик сони анча қисқариши аниқ.
Ҳозирги ривожланаётган даврда тадбиркорларга жуда кўп имкониятлар берилмоқда. Улардан унумли фойдаланиб ривожланиш вақти келди назаримда.
- https://youtu.be/K9sJNXWXaCYyoutu.be