14K47Telegramda ochish
Ҳовли шароитида кунига 3,5 млн даромад «Менинг томорқам» кўрсатувининг навбатдаги сонида Қашқадарё вилояти Нишон тумани «Пахтазор» маҳалласида яшовчи Бахтиёр Ҳусанов тажрибаси ҳикоя қилинди. У ўз хонадонида бройлер парваришлаб, сифатли парранда гўшти ҳамда «кефси» услубидаги тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Маҳсулотлар маҳаллий савдо дўконларига етказиб берилмоқда. Бахтиёр ака бу ишни пандемия даврида 50 дона товуқ билан бошлаган. Эндиликда бу бизнес 4–5 кишини иш билан таъминлаб, бутун оиланинг асосий даромад манбаига айланган. Тадбиркор фақат бу билан чекланмайди. У товуқни пишириб, маҳалладаги тўйлар ва йиғинлар учун ҳам етказиб беради. «Кефсини 30 килодан бошлагандик, ҳозир кунига 70 кило пишириб сотяпмиз», — дейди у. Бу орқали Бахтиёр ака кунига 3,5 млн сўмдан даромад қилмоқда. У «Агробанк» билан ҳамкорликни давом эттириб, бизнесини янада кенгайтирмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin