Пропан раллиси давом этмоқда
Жума, 18 сентябрдаги биржа савдоларида пропаннинг тоннаси яна 312 минг сўмга қимматлаб, 12,2 млн.сўмдан ошган.
Сотув ҳажми 1 114 тоннага етган (4 сентябрдан бери 1 000 тоннадан кам сотилаётганди).
Пропаннинг биржада кескин қимматлашгани (ой бошидан бери деярли 2 карра, охирги икки савдода қарийб 70%га) ҳолати бўйича Энергетика вазирлиги ҳам, антимонополия органи ҳам изоҳ ёки тушунтириш бергани йўқ.
- https://t.me/uzexuz/9799@uzexuz