21K170Telegramda ochish
Қўқонда жойлашган компания бир ойда Афғонистонга 25 минг дона маиший техника сотибди. Афғонистонда маиший техникага бўлган эҳтиёж узлуксиз ошиб бормоқда. Электр ускуналари, хонадон учун зарур нарсалар — барчаси кундалик талабда. Бизда 6–7 доллар турадиган маҳсулот у ёқда 10–11 доллардан ўтяпти. Демак, талаб бор, нархлар ёмон эмас, рақобат ҳам катта эмас. Кўп тадбиркорлар четга чиқишга қўрқишади. Аслида эса қўшни бозорлар кўп ҳолларда катта сармоя ёки мураккаб логистика талаб қилмайди. Бу борада Афғонистонни бемалол мисол қила оламиз. Ҳали ҳам кеч эмас. Бозор очиқ, имконият мавжуд. Ҳозир ҳаракат қилсангиз, бемалол фойда қиласиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin