Афғонистонда қурилиш материалларига бўлган талаб
Афғонистонда қурилиш материалларига бўлган талаб ортиб бораётгани маҳаллий бозорда фаолият юритаётган ўзбекистонлик тадбиркорлар томонидан тасдиқланмоқда. Уларга кўра, бу йўналишда Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари учун кенг имконият мавжуд.
Афғонистон бозорига маҳсулот етказиб киришда асосий омил сифатида маҳсулотни нафақат тақдим этиш, балки унинг қўлланишини жойида амалий кўрсатиб бериш тавсия этилмоқда.
Тадбиркорлар маълумотларига кўра, ҳозирги кунда Афғонистонда қуйидаги йўналишларда талаб юқори:
Семент;
Пластмасса маҳсулотлари;
Базалт материаллари;
Сухой смеслар (вагон миқдорида етказиб берилмоқда);
Гипсокартон (ойига 2–3 фура);
Кафел ва мозаика.
Шунингдек, тадбиркорлар рақобатчан нарх сиёсати муҳим эканини таъкидламоқда. Айни пайтда Эрон ва Покистон маҳсулотлари билан солиштирма таҳлил олиб борилиб, бозорда ўз ўрнини топиш учун айрим товарлар арзон, айримлари эса қиммат нархда таклиф қилинмоқда.
Афғонистон бозорига киришда энг мақбул ҳудуд сифатида Мозори Шариф тавсия қилинмоқда.
- https://t.me/uzchamber/19748@uzchamber