24K73Telegramda ochish
Давлат қарзи биринчи чоракда ҳам ошишда давом этган Ўзбекистон Давлат қарзи 2024 йилнинг биринчи чорагида яна 417 млн.долларга ошиб, 35,3 млрд.долларга етган. Биринчи чоракда Давлат қарзининг кўпайиши ички қарз ҳисобига рўй берган. Ички қарз охирги 3 ойда 597 млн.долларга кўпайиб, 5,9 млрд.долларга етган. Халқаро суверен облигациялар орқали жалб қилинган қарз қолдиғи 3,4 млрд.доллардан 2,9 млрд.долларгача қисқарган (февраль ойидаги сўндиришлар ҳисобига). Майдаги янги чиқарилувлар эвазига мазкур тоифадаги қарз қолдиғи яна ошиши (+1,5 млрд.доллар) иккинчи чорак ҳисоботларида акс этади. Давлат қарзи бўйича маълумот очиқлашнинг мазкур кўриниши 2022 йилгача тақдим этиб келинган шарҳ форматидан фарқли равишда давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари (ундан бюджетга юклама), ҳисобот даврида янги жалб қилинган қарзлар, эски қарз битимларининг ҳолати, давлат компанияларининг "тижорий" қарзи каби қўшимча ахборотларни тақдим этмайди. Агарда ҳам шарҳ, ҳам жадвал маълумотлари (қайта ишлаш осон форматларда) бериб борилса, фойдаланувчилар сони кескин ошган бўларди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin