10K43Telegramda ochish
Таклифлар ва эътирозлар. Қайнона қариндош эмасми? Яна бир эътироз, чиновниклар даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими кимларни қамраб олиши билан боғлиқ. Чиновникларларнинг нафақат турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари, ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари ҳам декларациялаш жараёнига тортилиши зарур. Саналганларнинг барчаси амалдаги Жиноят кодексига кўра яқин қариндошлар ҳисобланади. Бирон бир ўғри чиновник ноқонуний даромадлари ва активларини ўзи ёки хотини ё вояга етмаган боласига расмийлаштирмайди. Саройларда яшаётган чиновникларга ва миллиардлик активлар эгаларига қаранг - ака-укалар, опа-сингиллар, қайнота-қайноналарнинг ва ҳатто келинлар, баъзида эса куёвларнинг узун рўйхати пайдо бўлади. Ва энг асосий нуқта ҳам атайин эмасдир, балки билмайин тушириб қолдирилган. Чиновниклар ва уларнинг қариндошларининг нафақат даромад ва активлари, балки барча йирик харажатлари ҳам назорат қилиниши керак. Йирик харажатлар ўлароқ базавий миқдорнинг 100 баробаридан ортиқ ҳар қандай харажат тушунилиши зарур. Чиновник ва унинг қариндоши шу қийматдан юқори суммага мебель оладими, машина ё уйми ёки акциями ҳаммаси қайд этилиши, декларацияга тушиши керак. Яна бир гап. мол-мулкни декларация қилишда унинг келиб чиқиш манбасини тасдиқлаш шарти лойиҳада таклиф этилаётганидек 2022 йил 1 январдан сўнг орттирилган мол-мулкка нисбатан татбиқ этилиши кулгули. Ўмарган, ўмарди; Улгурган, улгурди, пинципи бу бузуқ принцип. Декларациялаш камида 2019 йил 1 январдан сўнг орттирилган мол-мулкка тадбиқ этилиши зарур. P.S. Четда турманг. Саволлар беринг. Муҳокамада қатнашинг. Бунга ҳақлисиз! @the_bakiroo

Arxivda shunga yaqin