Газ ва айниқса электр энергияси ҳисобингизни тўлдириб олинг, эски тарифлар 2 ойгача амал қилади
6 кундан кейин газ ва электр энергияси тарифлари навбатдаги марта кескин ошади. Ижтимоий норма ва ундан ортиқ илк тижорий шкалада тарифлар газ бўйича 1000/1800 сўмдан 1100/2000 сўмгача, электр энергияси бўйича эса 600/800 сўмдан 650/900 сўмгача қимматлайди.
Тарифларнинг ошиши илк ойларда айниқса электр энергияси истеъмолчиларига яққол билинади. Олдинда ўзбекистонликларни жазирама ёз кутмоқда.
Лекин агар газ ва свет ҳисобингизда 2 ойлик истеъмолга етарли маблағ бўлса ёки 31 майгача ҳисобингизни тўлдириб олсангиз, камида 2 ой (1 августгача) эски тарифларда пул ушланади.
Чунки электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига кўра, Тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми (110- банд) ва электр энергияси (101- банд) учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.
Эътибор беринг, 2 ойлик эски тарифлар қоидаси фақат бириничи ижтимоий шкала учун эмас, барча шкалаларга тадбиқ этилиши керак.
Энергоҳақингиздан фойдаланинг!