Авиабозор бегоналарга ёпиқлигининг яққол белгиси
Рақобат қўмитаси бевосита келиб тушаётган мурожаатларда ва ижтимоий тармоқлар орқали “CENTRUM AIR” ҳамда “Qanot Sharq” хусусий авиакомпаниялар фаолияти юзасидан кўплаб эътирозларни ўрганиб, хизмат учун ҳақ олиниш (110 та), белгиланган вақт оралиғига риоя этмаслик (90 та) ва сифатсиз хизмат кўрсатилиши (72 та) ҳолатларини аниқлаган.
Мурожаатларда
хизмат кўрсатувчи истеъмолчига ўзи кўрсатаётган хизматлари ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот тақдим этилмаслиги;
расмийлаштирилган чипта ва олдиндан банд қилинган жойга эга бўлган йўловчига ташувчи томонидан ҳаво кемасидан жой беришни рад этилиши;
парвозларни бир неча соатлаб кечикиши йўловчиларни аэропортларда қолиб кетиши, вақти, маблағи ҳамда режаларига жиддий таъсир кўрсатаётгани;
авиакомпания томонидан етказилган зарар белгиланган тартиб ва миқдорда компенсaция ёки бепул қўшимча хизматлар кўрсатилмаслиги кабилар қайд этилган.
Рақобат қўмитаси “CENTRUM AIR” ва “Qanot Sharq” хусусий авиакомпанияларнинг йўловчи ташишда парвозларнинг кечикиши, самолётларнинг техник носозлиги ва кўрсатилаётган хизматларнинг сифатсизлиги юзасидан тўпланган маълумотларни кўриб чиқиш ва зарурий чораларни белгилаш юзасидан, Фуқаро авиaцияси агентлигига сўров юборган.
Нима деб ўйлайсиз? Фуқаро авиацияси агентлиги истеъмолчилар фойдасига нимадир чора кўрадими? Саналган "хусусий" авиакомпаниялар лицензиясини тортиб қўядими? Кулгили саволлар, тушунаман.
Буниям қўйинг, нега бу пўрим компанияларни Рақобат қўмитаси жазолай олмайди? Ошкора кўриниб туриптику ҳамма қонунбузарликлар?
Бизга, истеъмолчиларга Фуқаро авиацияси агентлигиниям, Рақобат қўмитасиниям ёрдами керак бўлмасди. Агар бозор ва танловимиз бўлганида, оёғимиз ва қўлимиз билан овоз бера олардик. Бизга мана шу чўнтак контораларни кўрсатиб, "танловингиз шу, сизлар учун биз шу танловни белгилаб қўйганмиз" дейишмаганда. Мусаффо осмонимизни тўртта ва яна яримтаси эгаллаб, бегона рақобатчиларга ёпиб олишмаганида.
Энергетикадаги ўзбекистонликларни талаган шунақа корчалон ва схемалар йиллар ўтиб бўлсаям ошкор бўла бошладику, транспортгаям навбат келади. Қирқ йил ўтмайди.
- https://t.me/RaqobatGovUz/12210@RaqobatGovUz