Микрофирмалар 5 млрд.сўмгача бўлган корхоналар эмасми?
Сенатимиз “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатларини мустаҳкамлашга ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонунни маъқуллаб беришган. Албатта, ҳар доимгидек қўлимизда лойиҳанинг ҳам, қонуннинг ҳам матни йўқ (бу ҳақда депутат ва сентаорларимизга гапирилмаган гап қолмади ўзи).
Лекин трансляциянинг 1:34 дақиқасидан бошлаб айтилган шарҳ ва тушунтиришларга келсак, микрофирмалар — муассислари жисмоний шахслар бўлган, йиллик даромади 1 млрд сўмгача бўлган корхоналар этиб белгиланмоқда.
Назаримизда, бу қонун ҳали қуйи палатада кўрилган пайтда, айланмадан солиқлар учун 12 минг БҲМ чегараси эълон қилинмаганди.
2026 йил 1 июндан бошлаб солиқ солишнинг умумбелгиланган тартибига ўтиш учун белгиланган чегаравий миқдор базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн икки минг баравари этиб белгиланганидан келиб чиқилса, микрофирмалар учун йиллик даромад таснифи 5 млрд.сўмгача ўрнатилиши тўғри бўлмайдими?
Шундай экан, Микрофирмалар ва айланмадан солиқ тўловчилар ўртасида тенглик қўйиб тасниф белгилашимиз мантиқли ва асосли эмасми?
- https://www.youtube.com/watch?v=OANiThJyz7wyoutube.com
- https://t.me/the_bakiroo/12590@the_bakiroo