


Транзакция амалга ошди: OTP Bank Ўзбекистоннинг Ипотека-банкини сотиб олиш орқали Марказий Осиё минтақасига кириб келди
OTP Bank Ўзбекистоннинг бешинчи йирик молиявий хизматлар кўрсатувчи муассасаси – “Ипотека-банк”нинг асосий акциядорига айланди ва Ўзбекистон банк секторини хусусийлаштиришда иштирок этаётган биринчи ғарб банки сифатида тарихга кирди. OTP Bank Ипотека-банкнинг Иқтисодиёт ва Молия вазирлигига тегишли акциялардан 75 фоизини сотиб олди, қолган 25 фоизи 3 йиллик муддатда сотиб олинади. Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида OTP гуруҳи ўз фаолиятини йўлга қўяётган биринчи давлат саналади. Ипотека-банк активлари бўйича банк бозорининг 7,6 фоиз улушига ҳамда 1,5 миллионга яқин чакана мижозларга эга. Ушбу (эгалик ҳуқуқини ўтказиш билан боғлиқ) битим Ипотека-банк мижозларидан ҳеч қандай ҳаракатни амалга оширишни талаб қилмайди.
Бугун банкнинг янги акциядорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда Ипотека банкнинг келгусидаги режалари ва мақсадлари маълум қилинди.