19K64Telegramda ochish
Антипонополия муносабати: «Click ва Uzum бирлашиши тўғрисида расмий битим тузилмаган». Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Click тўлов ташкилоти Uzum компаниялар гуруҳи билан бирлашув битимига муносабатини "мендан кетди, эгасига етди" қабилидаги жавоб деб ҳисоблаш мумкин. Яъни жавоб бердикми, бердик. Тамом. Юзакилик шунчалик даражадаки, қўмита "... 13 июнь ҳолатига Click умуммиллий тўлов ташкилоти таъсисчилари рўйхатига ўзгаришлар киритилмаганини айтмоқда". Ваҳоланки, Uzum ва Click'нинг қўшма баёнотида "Click мулкдорлари Uzum гуруҳининг бош компанияси акцияларининг улушини олиши" қайд этилган. Кўз юмиш ё кўз қисиш бунчаликмасда энди. Ё қўрқув шунчаликми? Мурожаат бўлмаган деган баҳонаку, ҳатто кулгули. Сиз, қонунга кўра, антипонополия органи сифатида товар ва молия бозорларидаги рақобат соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчисиз. Мурожаат бўлиши керак, лекин шартмас. Қўшиб олиш ё қўшиб юбориш ҳаракатлари амалиётда фақатгина улушларга эга бўлиш ё улушлар алмашиш ҳисобига эмас, бошқа тарздаги битимлар орқали ҳам рўй бериши мумкинлигини эса эслаб ўтишниям лозим кўрмагансиз. Дарвоқе, қайсидир полкаларда чанг босиб ёки атайин яширилиб турилган "Рақобат тўғрисида"ги янги таҳрирдаги қонунда бу ҳақда ёзилганмиди?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin