Компаниялар антимонополия рухсатисиз бирлашиши учун қулай тирқиш очилдими?
Рақобат қўмитасига кўра, Yandex ва Express24 ўртасидаги битим монополияга қарши орган билан олдиндан келишиш (розилик олиш) талабларига номувофиқ, чунки, корхоналарнинг акциялари (улушлари) сотиб олинмаган ва қўшиб олиш ёки қўшиб юбориш ҳолатлари содир этилмаган.
Яъники, антимонополия органига кўра, бу битим учун фаолиятини бирлаштираётган икки субъект розилик олиш шарт эмас. Бу ажойиб формулировка. Энди, масалан, банклардан тортиб тўлов операторлари ва маркетплейсларгача активларни сотиб олишда бу формал тирқишдан фойдаланишга йўл очилди. Нимага моҳиятга эмас, шаклга эътибор қаратилгани қизиқ.
- https://t.me/RaqobatGovUz/9433@RaqobatGovUz