Антимонополия органи яна Президентга бўйсуниши белгиланди, қўмитанинг овози чиқа бошлади
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси энди ҳукуматга эмас, Президентга бўйсунади. Қўмита Президент ва Парламент Сенатига ҳисобдор бўлади. Тегишли фармон билан шунингдек, қўмита олдига янги таҳрирдаги Рақобат тўғрисидаги қонундан келиб чиқиб, қатор вазифалар қўйилган.
Тасодифми ё йўқ, қўмита Президент қанотига ўтиши билан унинг раҳбариятининг овози яна чиқа бошлаган. Қўмита раиси Шораҳмедов масалан, Uzum ва Click рухсатсиз бирлашса, жазога тортилиши ҳақида огоҳлантирган. Антимонополия органидан бундан 3 йил аввал чайқовчи монополист Ўзавтомоторсга қарши курашда мағлуб бўлганидан кейин бундай жиддий баенот янграмаганди. Кўз тегмасин. Ҳали баенот кучини амалиётда кўришимиз керак бўлади.