17K73Telegramda ochish
Ўзбек талабалари ҳам ишлаб, ҳам ўқишни истайди Kommers.uz ва HeadHunter таҳлилларига кўра, 2022 йилда меҳнат ва ўқишни уйғунлаштирган ҳолда меҳнат бозорига кираётган талабалар сони 2021 йилга нисбатан икки баравар кўпайган. Ўзбекистонда талабаларнинг резюмелари бугунги кунда hh.uz сайтидаги барча абитуриент профилларининг 29 фоизини ташкил қилади. Ҳам ишлаб, ҳам ўқиш истагидагиларнинг орасида энг кўп исталган иш соҳаси сотувчи ва кассирлик бўлиб турипти. Call-марказ оператори ва курьерлик каби ишлар кейинги ўринларни эгаллаган. Талабаларнинг иш берувчиларга молиявий талаблари ҳам анча жиддий: улар кутаётган ўртача иш ҳақи 2,9 млн.сўмни ташкил этади (маълумот учун Ўзбекистонда ҳақиқий ўртача иш ҳақи 2,7 млн.сўм атрофида).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin