Таҳлилчи талабалар учун Марказий банк танлови
Бу талаба дўстларингиз ва устозингиз билан нималарга қодир эканингизни кўрсатиш имконияти.
Марказий банк олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда талабалар ўртасида CBU Challenge танловини эълон қилади. Танлов талабаларнинг макроиқтисодий таҳлил, прогнозлаш ҳамда пул-кредит сиёсати соҳасидаги амалий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.
Танловнинг мақсадлари:
талабаларнинг иқтисодиёт ва молия соҳасидаги билимларини ошириш;
макроиқтисодий жараёнларни таҳлил қилиш ва пул-кредит сиёсати бўйича қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантириш;
молиявий саводхонлик, мулоқот қилиш ва жамоада ишлаш кўникмаларини ошириш.
Иштирокчилар:
Танловда иқтисодиёт ва молия йўналишида таҳсил олаётган бакалавриатнинг 3–4-босқич талабалари ҳамда магистрантлар иштирок этиши мумкин.
Жамоалар 4–5 нафар талабадан ва бир нафар маслаҳатчи ўқитувчидан ташкил топади.
Танлов формати:
Танлов икки босқичда ўтказилади:
саралаш босқичи – жорий иқтисодий шароит бўйича таҳлилий тақдимот тайёрлаш;
якуний босқич – пул-кредит сиёсати таҳлилини амалга ошириш, асосий ставка бўйича асосланган қарор қабул қилиш ҳамда пресс-релиз тақдим этиш.
Мукофотлар:
Ғолиб жамоалар дипломлар, пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Асосий мукофот — 100 миллион сўм.
Шунингдек, ғолиблар Марказий банкда амалиёт ўташ имкониятига эга бўладилар.
Қўшимча маълумот:
Танловга оид аниқ саналар, иштирок этиш шартлари ҳамда ариза топшириш тартиби ҳақидаги маълумотлар Марказий банкнинг расмий веб-сайтида қўшимча равишда эълон қилинади.
Рўйхатдан ўтиш муддати: 10 январгача
12–16 январь — таништирув
9–13 февраль — саралаш босқичи
март ойида — якуний босқич (аниқ сана қўшимча равишда эълон қилинади)
Боғланиш учун:
Телефон: +998 71 233 00 65
Электрон почта: j.mamasalaev@cbu.uz
- https://t.me/centralbankuzbekistan/12618@centralbankuzbekistan
- https://cbu.uz/oz/research/hub/news/3151255/cbu.uz