18K56Telegramda ochish
UzGasTrade орқали тақсимланаётган энергосубсидияларни ким текширади? Ўзбекистон бюджетидан энг кўп субсидия газ учун ажратилади ва UzGasTrade ёпиқ бассейни орқали кипрликми, гонгонгликми ё швейцариялик ўртамчиларнинг ҳисобларига йўналтирилади ва бу субсидиялар шу пайтгача бирон марта мустақил аудит ё текширувлардан ўтгани маълум эмас. Ҳукуматнинг янги қарори билан субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар тақдим этилишини мониторинг қилиш, уларнинг самарадорлигини баҳолаш ҳамда асоссиз олинган ва мақсадсиз фойдаланилган субсидияларни қайтариб олиш тартиби белгиланмоқда. Бу албатта яхши. Лекин айнан газ учун субсидиялар назорати ва мониторинги яна тушиб қолган кўринади. Албатта, айтишингиз мумкин, "Энергетика соҳасига оид субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар" учун масъул этиб Энергетика вазирлиги белгиланиптику деб. Лекин Бюджет мезонларига кўра, табиий газ учун субсидиялар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тарафидан ва UzGasTrade орқали тақсимланади. Шундай экан, UzGasTrade орқали тақсимланаётган энергосубсидияларни ким текширади, деган савол яна очиқ қолмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin