Марказий банк ишга таклиф этади
Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти тажрибали раҳбар ходимлар ва мутахассисларни ишга қабул қилиш юзасидан танлов эълон қилмоқда.
Талаблар:
✓ банкнинг бизнес модели ва ривожланиш стратегиясини таҳлил қилиш қобилияти;
✓ банкнинг ички назорати ва таваккалчиликларини бошқариш тизимларининг сифатини баҳолаш қобилияти;
✓ бухгалтерия ҳисоби ва банкларнинг молиявий ҳолатини баҳолаш соҳасида чуқур билимга эга бўлиш;
✓ катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш қобилияти;
Қуйидагиларга устунлик берилади:
➖ ACCA / CFA сертификатларнинг мавжудлиги;
➖ Python/Excel (macros) дастурларида ишлаш;
➖ инглиз тилини Advanced даражасида билиш.
Бўш иш ўринлари ҳақида 71-212-73-15 телефон рақами орқали батафсил маълумотлар билан танишишингиз мумкин.