Марказий банк ишга таклиф этади
Республика Марказий банки Молиявий мониторинг департаменти банк мутахассисларини ишга таклиф этади.
Талаблар:
✓Банк иши, Бухгалтерия ва аудит, Иқтисодиёт йўналишида олий маълумотга эга бўлиши.
✓Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуроллари тарақатилишини молиялаштиришга қарши курашиш йўналишида хатарларни билиши.
✓Мазкур йўналишда камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши.
✓Ўзбек тилини мукаммал, рус ва инглиз тилларини юқори даражада билиши.
Қуйидагиларга устунлик берилади:
✓Ташқи савдо операциялари ва улар билан боғлиқ хатарларни билиши;
✓IELTS (7+) сертификатига эга бўлиши.
Бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумотлар билан 71-212-73-85 телефон рақами орқали танишишингиз ва @cbucv_nadzor Telegram манзилига маълумотнома (объективка) юборишингиз мумкин.