Аналитик ва риск-менежерлар керак!
Марказий банк молиявий таҳлилчиларни ва таваккалчилик бўйича мутахассисларни ишга таклиф этади.
❗️Номзодларга қўйладиган талаблар:
✓катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш қобилияти;
✓банкнинг ички назорат ва таваккалчиликларни бошқариш тизими сифатини баҳолаш қобилияти;
✓бухгалтерия ҳисоби ва банкларнинг молиявий ҳолатини баҳолаш соҳасида чуқур билимга эга бўлиши.
Кўшимча устунлик берилади:
✓ACCA / CFA сертификатларнинг мавжудлиги;
✓Big Data дастурлари билан ишлай олиши;
✓инглиз тилини В2 даражасида билиш.
Ўзингиз ҳақингизда маълумотнома (объективка)ни @cbucv_supervision Telegram манзилига юборишингиз, қўшимча маълумотларни 71-212-73-15 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.