Кредит ва депозитлар арзонлашмаяпти
Асосий ставкани пасайишиям, мажбурий захира ҳисобварақларидаги 3,0 трлн.сўмдан ортиқ маблағлар тижорат банкларига тўлиқ қайтарилишиям, самарасиз давлат банкларига берилаётган ресурсларнинг кўпайишиям кредит ва депозитларнинг бозор нархига таъсир кўрсата олгани йўқ.
Чунки бюрократик йўл билан маъқулланадиган ва тақсимланадиган маъмурий кредитлаш улуши юқорилигича қолмоқда. Очиқ бозордаги талабни қондиришга қолган қолдиқ етарли бўлаётгани йўқ.
Август ойида кредитларнинг ўртача тортилган нархи ўзгармаган ва 23,5% даражасида қолган. Бунда чакана кредитлар 24,5% (+0,3%), корпоратив кредитлар 22,7% (-0,2%)ни ташкил этган.
Депозитларнинг нархи эса ошган ва ўртача нархи 19,8%дан (+0,5%) иборат бўлган. Бунда омонатлар нархи 22,0% (-0,1%)гаач пасайган бўлса, корпоратив депозитлар нархи 17,8%гаач кўтарилган (+1,1%).