22K31Telegramda ochish
Тамаки савдосини чеклаш бўйича янги ташаббус илгари сурилмоқда Тамаки истеъмоли жамият учун жиддий таҳдид. Бугунги кунда ёшлар орасида тамакига бўлган қизиқиш ва унинг истеъмоли тобора ўсиб бораётгани кузатилмоқда. Бу нафақат уларнинг шахсий саломатлигига, балки жамиятнинг келажагига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Чекишнинг оммалашиши соғлиқни ёмонлаштириши билан бирга, мамлакатнинг иқтисодий юкламасини ҳам кўпайтиради. Чунки соғлиқни сақлаш тизими бу муаммога қарши курашиш учун кўп вақт ва маблағ сарфлайди. Экологик партиянинг 2030 йилдан бошлаб 2009 йил 1 январдан кейин туғилган ёшларга тамаки сотишни тақиқлашга қаратилган ташаббуснинг асосий сабаби ҳам шу. Ёшлар соғлом бўлса, уларнинг ва бутун мамлакатнинг келажаги ҳам ёрқин бўлади. Тамакини истеъмол қилиш нафақат никотинга боғланиб қолишга олиб келади, балки бошқа зарарли одатларга ҳам йўл очиши мумкин. Шундай экан, тамаки истеъмолини камайтириш ёки уни бутунлай тақиқлаш бўйича ташаббуслар ҳар доим қўллаб-қувватланиши керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin