Қўшниларимизда контрабанда билан боғлиқ вазият қандай?
Маълум бўлишича, Қирғизистонда ноқонуний тамаки бозори Ўзбекистондагидан анча катта: мамлакатдаги ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси ва у орқали транзит қилиш оқибатида давлат бюджети кўраётган зарар эса йилига миллиард долларгача етмоқда. Агар шундай давом этса, биз тез орада қўшниларимизга “етиб оламиз”.
Боиси, Ўзбекистонда ҳам бу муаммо долзарблигича қолмоқда. Экспертларнинг маълумотларига кўра, республикада охирги беш ой ичида давлат бюджети 260 млрд.сўм зарар кўрди. Ноқонуний маҳсулотлар ички бозори гуллаб-яшнаётган Қирғизистон ҳам, ноқонуний тамаки транзити ҳам биздаги ноқонуний сигаретлар кириб келиши ҳамда савдоси ҳажми ошиши хавфини юзага келтиради.