ФРТ базавий ставкани оширди
Қўшма штатлар Федерал резерв тизими базавий ставкани 0,25 фоиз бандига, 0.25-0.50%гача оширди. Бу 2018 йил декабрдан буён биринчи марта базавий ставканинг кўтарилишидир.
2020 йил март ойида резерв тизими асосий ставкани 0,00-0,.25%гача туширган ва шундан буён ўтган 15 йиғилишда ставка ўзгартиришсиз қолаётган эди.
Федрезерв мустаҳкам меҳнат бозори ва 2%лик инфляция мақсадларини қўллаб-қувватлашда давом этишини қайд этган.
Қабул қилинган қарор долларнинг глобал индексига деярли таъсир ўтказгани йўқ, чунки ушбу кутилган қадам аллақачон индекс ва котировкаларда акс этиб бўлганди.
Кеча оқшомдаги қарор қаттиқлаштириш сиёсатининг бошланиши ва федрезерв кейинги қадамларда ҳам базавий ставкани ошириб бориши кутилмоқда.