20K31Telegramda ochish
Шу кунларда Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида ҳоккей бўйича 18 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоалари ўртасида Осиё ва Океания чемпионати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон U18 терма жамоаси бешта учрашувда бешта ғалабага эришиб, чемпионлик унвонини қўлга киритди. Ўзбекистон ёшлари Туркманистон (5:0), Эрон (14:1), Мўғулистон (7:4), Таиланд (10:2) ва БАА (8:1) жамоаларидан устун келди. Фойдали ўйинчилар пойгасида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Жасурбек Рустамхонов тенгсиз бўлди. Бешта учрашув натижасида у ўз ҳисобига 26 очко (14 гол ва 12 голли узатма)ни ёзди. Ушбу халқаро чемпионатда ҳакамлик қилаётган Давид Прокофевдан кейин 19 ёшли Сергей Ермаков ҳам халқаро тоифадаги ҳакамга айланди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin