Ўзбекистонда энди компанияларнинг молиявий ҳолати ва бошқа маълумотларни текшириш мумкин бўлган янги онлайн сервис — iHamkor.uz ишга туширилибди. IT тадбиркор Аскар Исмаиловнинг маълум қилишича, бу сервис Ўзбекистондаги юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни тақдим этади. Бу хизматнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у компанияларнинг эгаларидан тортиб, устав капитали, даромад, фойда, тўланган солиқлар ва солиқ текширувлари каби кўплаб маълумотларни тақдим этади.
Бу сервиснинг муҳимлиги шундаки, у компанияларга ўз шерикларини текшириш ва уларнинг фаолиятини тўлиқ шаффофлик билан олиб бориш имконини беради. Бу, айниқса, тендерларда иштирок этаётган компанияларнинг фаолиятини текширишда қўл келади. Тендер иштирокчилари ва уларнинг фаолияти ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотга эга бўлиш орқали бизнесда рискларни камайтириш ва самарали ҳамкорликни таъминлаш мумкин бўлади.
«Маълумотлар янги нефтдир. Улар қадрли, лекин хом ашё ҳолатида фойдаланиб бўлмайди. Уларни қадрли маҳсулотларга айлантириш керак», дейди Асқар Исмоилов Facebook тармоғидаги постида.
iHamkor.uz сервиси 2021 йил 19 августдаги Вазирлар Маҳкамасининг 529-сонли қарори асосида давлат-хусусий шериклик асосида ишлаб чиқилган.
Саволлар бўлса, @ihamkor_support гуруҳида қолдириш мумкин экан.
- https://iHamkor.uzihamkor.uz