
iHamkor орқали контрагентлар ортидаги яширин хатарларни аниқлаш осонлашди
Бизнесда ҳамкорни текширганда фақат битта фирманинг расмий маълумотлари билан чекланиш жиддий хатоларга олиб келиши мумкин.
iHamkor.uz платформаси ишга туширган «Алоқадор компаниялар» функцияси ана шундай яширин занжирларни очиб беришга хизмат қилади. Натижада компаниянинг умумий манзили, телефон рақами, раҳбари ёки таъсисчилари орқали боғланган бошқа фирмаларни дарҳол кўриш имкони пайдо бўлади.
Қоғозда алоҳида кўринган бир нечта фирмалар ортида аслида ягона эга турганини аниқлаш харидлар жараёнида сохта рақобатнинг олдини олади.
Шунингдек, сифатсиз хизмат сабаб «қора рўйхат»га тушган етказиб берувчиларнинг янги ном билан қайтиб келишига тўсқинлик қилади.
Ташкилотлар ўртасидаги яширин алоқаларни билиш фақат хатарлардан ҳимояланишга эмас, балки янги йирик ҳамкорларни топишга ҳам ёрдам беради.
Реклама