Автомобиллар савдоси бўйича ҳам катта юклама мартга кўчган, апрелда аҳвол қандай?
Март ойида автомобиллар савдоси бўйича ҳам атипик ўсиш қайд этилган. Ой давомида 78 минг автомобиль сотилган бўлса, шунинг 47,5 минги иккиламчи бозорга тўғри келган (+23%). Худди кўчмас мулк савдоси сингари 1 апрелдан кейин автомобиллар савдоси ҳам нақдсиз ва эскроу ҳисобварақлар орқали ўтиши истиқболи кўплаб харидорларни шоширган бўлиши керак.
Энг катта ўсиш пойтахтда юз берган. Тошкент шаҳрида бир ой ичида автомобил бозорида фаоллик 60,5 фоизга ошган.
Янги қоидалар иккиламчи автомобиль бозорига қанчалик чуқур таъсир этганини апрель якунида кўрамиз, лекин учинчи ҳафтадирки автомобиль бозорлари ҳувиллаб қолган ёки аввалгидек гавжум эмас, нархлар қулашда давом этмоқда (хусусан авторақамлар кескин қимматлашгани туфайли ҳам).
Иккиламчи бозордаги тенденциялар банкларнинг автокредит порфтели сифатига аллақачон жиддий таъсир эта бошлаган.