21K12Telegramda ochish
Пойтахтликлар кайфияти ҳисобига инфляцион кутилмалар янги минимумгача пасайган, лекин бойларнинг кутилмалари ёмонлашган Ноябрдаги сўровларга кўра, аҳолининг инфляцион кутилмалари 11,5%гача (-0,2%), бизнеснинг кутилмалари 10,5%гача (-0,6%) пасайган. Бу сўровлар ўтказилаётган 2018 йилдан буён навбатдаги янги минимум. Инфляция бўйича аҳолининг ҳам, бизнеснинг ҳам энг асосий хавотирлари коммунал хизматлар, ёқилғи ва энергия нархларининг қимматлашиши бўлиб қолмоқда. Энг юқори инфляцион кутилмалар аҳоли наздида Тошкент вилоятида (12,8%), бизнес наздида Самарқанд вилоятида (12,6%) шаклланган. Энг ёмон кутилмалар шакллантирадиган пойтахтликларнинг инфляцион кутилмалари 10,4%гача (-4,1%) тушган. Пойтахтда 52%дан кўп сўралганлар 8%дан паст инфляция кутишмоқда. Айни дамда 30 млн.сўмдан кўп даромад олувчи қатламнинг кутилмалари кескин ёмонлашган — бойлар 17,8%лик инфляция кутмоқда (+5,4%).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin