25K24Telegramda ochish
Энергетикага оид хавотирлар инфляцион кутилмаларни 6 ойлик максимумга кўтарган Ноябрь ойи сўровларида инфляцион кутилмалар аҳоли кўзқарашида 13,7%гача (+0,9%), бизнес наздида 12,7%гача (+0,7%) кўтарилган. Бу энергетика тарифлари оширилган май ойидан буён кузатилган янги максимум. Ëқилғи ва энергия, коммунал хизматларнинг қимматлашувидан хавотирланаётган аҳоли улуши мос равишда 4 ва 5 фоиз бандига ошиб 51%га етган. Бизнес вакиллари орасида айни шу хавотирларни билдирганлар улуши мос равишда 6 ва 7% бандига ошиб, 48% ва 49%ни ташкил қилган. Ҳудудлар орасида энг юқори инфляция хавотири яна Тошкентга қайтган. Пойтахтликлар 17,7%лик инфляция кутишмоқда (ўтган ойдаги аномал кутилма 11,6% эди). Тошкентликларнинг деярли ярми, аниқроғи 48%и келгуси 12 ойда 17% ва ундан юқори инфляция кутмоқда. Бизнес наздида энг юқори инфляцион кутилма Навоийда шаклланмоқда - 14,7% (+0,3%). Даромадга эга бўлмаганлар ва 4-5 миллион сўм даромадга эга бўлганлардан ташқари барча тоифанинг кутилмалари ёмонлашган. 15 миллион сўмдан юқори даромадга эга бўлган қатламнинг инфляцион кутилмалари бирдан 17,1%гача кўтарилган (+4,2%)

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin