Августда инфляцион кутилмалар бир хонали даражага тушган
Август ойи сўровларида аҳолининг инфляцион кутилмалари 9,8%гача, бизнесники эса 9,6%гача пасайган. бу ҳолат инфляцион кутилмалар бўйича сўровлар ўтказила бошлангандан бери биринчи марта рўй бермоқда.
Айни пайтда, ёқилғи ва энергия ресурслари, коммунал хизматлар қимматлашиши ва транспорт харажатларининг ошиши ҳар икки гуруҳда энг асосий хавотир ва оғриқ бўлиб турипти.
Ҳудудлар қирқимида энг баланд инфляцион кутилмалар аҳоли наздида Фарғонада (11,7%, +0,1%), бизнес наздида эса Қорақалпоғистонда (11,5%, +0,2%) қайд этилган.
Фарғона вилояти респондентлари энг ва янада пессимистлигича қолмоқда, ҳудудда сўралганларнинг 65%и келаси 1 йилда инфляция 9-16%ни ташкил этишини кўрсатган.
Даромад гуруҳларида асосан юқори ва қуйи ўрта қатламда 15-20 млн.сўм (12,4%), 7-10 млн.сўм (10,9%), 4-7 млн.сўм (10,0%) инфляцион кутилмалар ёмонлашган.