22K26Telegramda ochish
Энергокасофат: Ёқилғи ва энергия нархининг қимматлашиши, транспорт харажатларининг ошиши хавотирлари кескин ошган Декабрда ўзбекистонликларнинг инфляцион кутилмалари пасайишдан тўхтаган ва аҳоли наздида 11,5% даражасида қолган, бизнес наздида эса кутилмалар 11,1%гача (+0,6%) ёмонлашган. Аҳоли ўртасида сўровларда ёқилғи ва энергия нархларининг қимматлашуви хавотирлари 7 фоиз бандига кўтарилган. Шунингдек, транспорт харажатларининг ошиши, монополия ва нархларнинг оширилиши хавотирлар кескин юқорилаган (+4 фоиз банд). Бизнес ўртасида транспорт харажатларининг ошиши хавотири 7 фоиз банд юқорилаган. Шунингдек, тадбиркорларнинг ёқилғи ва энергия ресурслари қимматлашиши, солиқ юкининг юқорилиги хавотирлари жиддийлашган (+3 фоиз банди). Аҳоли учун ҳам, бизнес учун ҳам бош хавотир коммунал хизматларнинг қимматлашиши бўлиб қолмоқда. Пойтахт Тошкент яна энг ёмон инфляцион кутилмалар маконига айланган. Пойтахт аҳолиси 13,5%лик (+3,1%), пойтахт бизнеси эса 12,2% (+2,2%) инфляция кутмоқда. Тошкент шаҳрида 17% ва ундан юқори инфляция кутаётган улуши 30%га чиққан (ўтган ойда 16% эди). Энг ёмон инфляцион кутилмалар Ўзбекистонда энг кўп ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифа — пенсионерларда (12,9%). 2 млн.сўмгача, 2-4 млн сўм, 7-10 млн.сўм, 15-30 млн.сўмлик даромад олувчиларнинг инфляцион кутилмалари ёмонлашган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin