Uzbekistan Airways авиачипта нархлари ҳақидаги маълумотларни телеграмда эълон қилиб бормоқда
Сўнгги йилларда саёҳатларни олдиндан режалаштириш одатий ҳолга айланди. Бу эса фақат йўналишни танлаш эмас, балки авиачипта нархларини кузатиб боришни ҳам талаб қилади. Кўпчилик учун турли сайт ва платформаларда нархларни солиштириш эса қўшимча вақт талаб қилади.
Шу нуқтаи назардан, Uzbekistan Airways томонидан расмий Telegram канали орқали авиачипталар нархи ҳақида мунтазам маълумот бериб борилиши фойдали ечимлардан бири бўлиши мумкин. Каналда оммабоп йўналишлар бўйича энг қулай тарифлар, муайян ойлар учун чипта нархлари ҳамда нисбатан арзон саналган парвоз кунлари ҳақида маълумотлар эълон қилиб борилмоқда.
Бу, айниқса, хизмат сафари, таътил ёки оилавий саёҳатларни олдиндан режалаштираётган одамлар учун вақт ва маблағни тўғри ҳисоблашга ёрдам беради.
Канал ҳаволаси: https://t.me/uzbekistanairways
Реклама
- https://t.me/uzbekistanairways/8645?single@uzbekistanairways
- https://t.me/uzbekistanairways/8661?single@uzbekistanairways
- https://t.me/uzbekistanairways@uzbekistanairways