
Яндексдан таклиф олинаётгани ғалати эмасми?
Агентликнинг ўчириб юборилган постига қараганда, “миллий тўлов тизимларидаги операциялар бўйича мукофотлаш шартлари халқаро тўлов тизимларига нисбатан камроқ экани” муҳокама қилинган учрашув Ўзбекистонда беш йил давомида рўйхатдан ўтмай ва солиқ тўламай ишлаган Яндекс раҳбарияти билан ўтказилган. Spot учрашув ҳақидаги пост агентлик каналидан ўчирилиб, Яндекс номи олиб ташланиб, қайта жойланганига эътибор қаратган.
Қизиқ томони, Яндекс билан учрашувда норасмий йўллар билан олиб кирилган маҳсулотлар кўпинча маркетплейсларда тақдим этилган маҳсулотларга нисбатан арзонроқ нархда сотилаётгани, шу сабабли норасмий импорт устидан назоратни кучайтириш ҳам таклиф этилган.
Норасмий импорт дейилганда айнан қай кўринишдаги импорт назарда тутилгани ё қандай қўшимча назорат ўрнатилиши кераклиги ёки нима учун айнан Яндексдан таклифлар олинаётгани номаълум.