27K118Telegramda ochish
Пахта фьючерс, форвард ва спот шартномалари орқали сотилади 2025 йил учун пахта хом-ашёси хариди қоидалари ўзгарди. Унга кўра: Келгуси йил ҳосили учун пахта хомашёсининг бошланғич нархи (биринчи нав, иккинчи синф) 1 ноябрь кунида (2025 йил ҳосили учун 1 февралда) пахта толасининг Нью-Йорк биржасидаги фьючерс котировкаларининг охирги 6 ойдаги ўртача котировкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Пахта хомашёси етказиб бериш бўйича олди-сотди (фьючерс, форвард ва спот) шартномалари Биржанинг пахта хомашёси секциясида ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказиладиган савдоларда тузилади. Яъни бир вилоят ичидаги ҳудудий чекловлар сақланиб қолади, марҳаматлик фермер қувалик кластер билан шартнома қила олмайди. фьючерс шартномалари календарь йилнинг 1 ноябридан кейинги йилнинг 1 июнигача хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида биржада эркин шаклланадиган, бироқ эълон қилинган бошланғич нархдан паст бўлмаган нархда тузилади. форвард шартномалари календарь йилнинг 1 ноябридан кейинги йилнинг 1 мартигача хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида ўзаро келишилган нархларда тузилади. спот шартномалари реал вақт режимида омборда сақланаётган пахта хомашёси ҳажмига хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида ўзаро келишилган нархда тузилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin