
Unicorn Battle Tashkent 2025: энг яхши ғояларни намойиш этиш учун ажойиб имконият
2025-йил 29-январь куни 16:00 да IT Park ва U-Enter Unicorn Battle'га мезбонлик қилади. Бу глобал стартап танлови бўлиб, энг яхши ғояларни намойиш этиш учун мўлжалланган.
Қандай имкониятлари бор дейсизми?
🔘10 та стартап ўз ғояларини 3 дақиқада энг яхши инвесторлар ва венчур капиталистлар ҳайъати олдида тақдим этади;
🔘ғолиб стартап Сан-Францискодаги Union CUP'да қатнашиш имкониятини қўлга киритади — бу технологик инновациялар учун дунёнинг энг катта майдонларидан биридир;
🔘50+ инвестор, венчур капиталистлар ва қарор қабул қилувчилар янги инновацияларни кашф этишга тайёр бўлади.
Шунингдек, сиз энг илғор AI (сунъий интеллект) ечимларини кашф этасиз ва "AI Стартапларга Инвестиция Қилиш – Ривожланаётган Бозорлар Имкониятлари” мавзусида мутахассислар етакчилигидаги муҳокамада қатнашасиз.
Бундан ташқари, тадбиркорлар, инвесторлар ва инноваторлар билан илҳомлантирувчи ва самимий тармоқ кечасида мулоқот қилишингиз мумкин.
Манзил:
📍 U-Enter
Батафсил маълумот: Unicorn.Events
Ўйлаб ўтирманг-да, ташриф буюринг ва сиз ҳам уларнинг бир қисми бўлинг!