24K85Telegramda ochish
Ғолиб "либераллар" овоз чиқарадими? Боёвут ҳокими Дилфуза Уралова пахта «план»ини бажармаган фермерга куч ишлатган, ҳақоратлаган. Ҳокима хоним ИИБга айтишни, фермерни оёқ-қўлини боғлаб олиб кетиб, қамаб қўйишни буюрган. Доимгидек сўконғич ўзбек амалдорига ҳеч қандай чора кўрилмаган, ҳозирча вилоят ҳокимлигига тақдимнома киритилган. Эҳтимолки, қанақадир сохта узр билан иш яна ёпди-ёпди бўлади. Беихтиёр фермер аччиқ устида ҳокимни сўкканида нима бўларди, деган қўрқинчли ўй келади. (Ит одамни тишлаши мумкин, лекин одам итни тишлашини тасаввур қилиш қийин). Куни-кеча якунига етган параламент сайловларида ғолиб деб эълон қилинган "либераллар" фермерларни зўравон ҳокимлардан ҳимоя қилиш ваъдаси билан кампанияга киришишганди. Бунинг устига "либераллар"нинг рўйхатдаги сарбони Фермерлар кенгаши раис ҳам. Ҳа, айтгандай, Дилфуза Ўралова сизларнинг партиянгиздан депутат бўлиб ҳам сайланган, балки партиядошларингиз ҳам чиқар. Шиорингизни эслатиб кетай дедим: Ваъда эмас натижа, эртага эмас бугун!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin