19K45Telegramda ochish
Ўзбекистон Энергетика вазирлигиям вазият ҳақида нимадир дейдими? Қардош Қирғизистон Энергетика вазирлиги ёқилғи бозоридаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб, ёқилғи импортини диверцификациялаш бўйича музокараларга киришганини маълум қилмоқда. Ҳеч бўлмаса, қирғиз қардошлардан ўрнак олсак, биз ҳам диверсификация ҳақида жиддий ҳаракатларни бошлашимиз керак эди. Лекин бизнинг Энергетика вазирлигидан мутлақо жимлик. ОАВдан сўровлар чиқса, навбатчи жавоб эртага, индинга, кейинроқ... Кимдир жавоб бериши керакми? Ёқилғи балансимиз қанақа ҳозир? Омборларда қанча захиралар бор, омборлар кимнинг қўлида ўзи? Қанчага етади? Июнда импорт қанчага қисқарди? Нима учун ҳукуматлараро келишув квоталари ишламаяпти? Қайси давлатларга мурожаат қилинди? Куз ва қишда нима бўлади? Ёмон сценарий қанақа, яхши сценарий қанақа? Беларусь ҳам урушга тортилса, нима бўлади? Нархлар ошиши қачон тўхтайди? Қачонгача бир томоннинг кўзқарашига қарам бўламиз? Бензин, дизель, пропан бўйича қанақадир ўрта муддатли стратегия борми ёки душанбадан жумагача жон сақлашга яшаймизми?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin