17K24Telegramda ochish
Uzum Market маҳаллий тадбиркорлар учун янги имкониятларни кўриб чиқмоқда Ўзбекистонда электрон тижорат сўнгги йилларда нафақат харидорлар, балки тадбиркорлар учун ҳам муҳим савдо майдонига айланди. Айниқса, кичик ва ўрта бизнес, янги иш бошлаётган сотувчилар, тадбиркор аёллар ва ёшлар учун рақамли платформалар маҳсулотни кенг аудиторияга етказишнинг қулай воситаси бўлиб бормоқда. Uzum Market ҳам ушбу йўналишдаги тажрибасини янада кенгайтириб, ўзбекистонлик тадбиркорларга маҳсулотларини хорижий бозорларга олиб чиқиш имкониятини яратиш масаласини кўриб чиқмоқда. Компаниянинг ҳамкорларни жалб қилиш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари Азамат Шайқалиев Жаҳон банки кўмагида Тожикистонда ташкил этилган сотувчиларнинг халқаро форумида Ўзбекистонда электрон тижорат ривожи ва маҳаллий бизнеснинг экспорт салоҳияти ва электрон тижорат орқали савдо географиясини кенгайтириш ва янги бозорларга чиқиш истиқболлари ҳақида маълумот берди. Азамат Шайқалиевнинг таъкидлашича, мамлакат ичида тадбиркорлар ривожланиши учун зарур инфратузилма шакллантирилган. Кейинги босқич эса маҳаллий сотувчиларнинг ташқи бозорларга чиқишини содда, тушунарли ва қулай воситалар орқали таъминлашдан иборат. Бу ташаббус, айниқса, ўз маҳсулотини кенгроқ бозорга олиб чиқишни истаган ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар учун аҳамиятли бўлиши мумкин. Логистика, омбор, рақамли савдо канали ва трансчегаравий хизматлар каби ечимлар тадбиркорларга халқаро савдода фаолроқ иштирок этиш имконини беради. Дастлабки йўналишлар сифатида Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия ва Туркия бозорлари кўриб чиқилмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin