Биржа Қозоғистон ва Беларусда савдо майдончалари очди
Йил бошидан буён Республика товар-хом ашё биржасида 134,4 млн АҚШ долларлик ташқи савдо битимлари тузилган ва бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 13 фоизга кўпроқ дегани. Биржа орқали харид қилинган маҳсулотларнинг катта қисми, яъни 77 фоизини озиқ-овқат маҳсулотлари ва минерал ўғитлар эгаллади. Биржа савдолари орқали экспорт қилинган маҳсулотлар қаторидан рангли металлар, нефть маҳсулотлари ва қурилиш моллари ўрин олган.
Бундан ташқари, Президентининг 2022 йил 24 ноябрдаги 430-сон қарорининг ижросини таъминлаш доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси халқаро биржалараро алоқаларни ривожлантириш доирасида, йил бошидан буён Беларусь ва Қозоғистонда 2 та биржанинг янги хорижий савдо майдончалари ва 4 та хорижий биржаси брокерлик идоралари очган.
Манба