21K13Telegramda ochish
Совуқ келган январда нархлар қандай ошди? Январдаги нархларнинг ўзгариши, одатда (тартибга солинадиган тарифлар ва монопол нархлар оширилмаса), ойнинг илиқ ё совуқ келишига кўпроқ боғлиқ бўлади. Ёқилғи ва транспорт харажатларига сезиларли боғланганки товар ё хизмат энергетик дефицит ва узилишлар шароитида юқори даражада ўсади. Сўровномада иштирок этиб, ўз ўлчовларингизни қайд этишингиз мумкин: @kutilmalar_yanvar_2026_bot Янги даврда январь ойларидаги энг юқори инфляция 2018 йил январида кузатилган (2,7%). Энг паст инфляция эса 2024 йил январида кузатилган (0,6%). Энг юқори инфляция қайд этилган 2018 йил январи совуқроқ келган (янги даврда 2023 йил январидан кейинги энг совуқ ой). Масалан, Тошкентда 2018 йил январда ўртача суткалик ҳарорат +2,5 даражани ташкил этган, минимум даража совуқ (-13 даража) 28 январь куни кузатилган. Энг паст инфляция кузатилган 2024 йил январь эса энг иссиқ январлардан бўлган. Ўртача суткалик ҳарорат +5,8 даража бўлган ҳолда, энг паст ҳарорат -3 даражагача тушган. 2024 йил январи шунчалик иссиқ келганки, айни ўша ойда метан заправкалар ёпилмаган (совуқ келган февралда ёпилган). Яъни қиш ойларидаги ҳарорат энергетик нобарқарорлик — дефицит ва узилишларни яратгани учун инфляцияни белгилайдиган асосий омиллардан бирига айланиб бўлган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin