Январь сўровларида мева-сабзавотлар нархи юқори даражада ўсгани кузатилган
Сезилган инфляция январь ойида 14,7% даражасида сақланган. Сирдарёда вилоятидагилар энг юқори 16,8% даражасида нархлар ошганини сезишган. Тошкент шаҳрида сезилган инфляция 18,3%дан 16,0%гача пасайган.
Сўровларга кўра, мева-сабзавотлар нархи юқори даражада ўсган товарлар ичида декабрга нисбатан 5 фоиз бандига кўпроқ саналган. Лекин гўшт ва сут, электр ва табиий газ, бензин ва ёқилғи нархларида энг юқори ўсиш қайд этилган асосий товарлар рўйхатида етакчилик қилмоқда.
15 млн.сўмдан кўп ва 2-10 млн.сўм даромад олувчилар сезган инфляция кўтарилган. Қолган гуруҳларнинг сезган инфляцияси пасайган.