12K28Telegramda ochish
Молдова ўзгаришлар арафасида Путин қўллови билан ҳокимиятга келган Игорь Додон президентлик сайловларининг иккинчи турида Майя Сандуга мағлуб бўлмоқда. 2000 йиллардан буён Россия сателлити бўлиб қолаётган Молдова Европанинг энг қашшоқ мамлакати ҳисобланади. Мамлакатнинг евроинтеграция томон ҳаракатларига Кремль томонидан доимий равишда турли тўсиқлар қўйиб келинади. Мамлакатнинг русийзабонлар истиқомат қиладиган Днестрбўйи минтақаси Россия томонидан босиб олинган ва "тинчликпарвар" аталувчи ҳарбий бўлинмалари назорати остида. Мамлакат аҳолисининг аксар қисми Россияда мардикорчилик билан машғул. Йирик корхона ва активлар рус олигархлари томонидан эгаллаб олинган. Майя Санду Молдовани Европа томон ҳаракатлантира оладими, Россия босиб олган ҳудудларни қайтарадими, кремлпараст ўғри олигархияни мамлакатдан қувиб юбора оладими? Қийин, лекин эпласа бўладиган масала. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin