Москва судида "Ив Роше" иши бўйича Навальнийнинг шартли жазосини қамоқ жазосига ўтказиш юзасидан навбатдаги абсурд суд жараёнлари бошланди.
2017 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди "Ив Роше" иши бўйича маҳкамани ўйлаб топилган ва асоссиз деб топган ва ака-ука Навальнийларга компенсация тўлаш мажбуриятини юклаган. Эътиборлиси, ушбу иш бўйича шартли жазо муддати 2020 йил 30 декабрда якунланган.
Путин топшириғига кўра захарланган ва ўлмай қолган Навальнийни қамаш баҳонасида "Ив Роше" иши қайта кун тартибига чиқарилган.
Ҳозирда суддан бевосита репортажлар уюштираётган Дождь телеканали барча фойдаланувчилар учун ўз эфирини бепул намойиш этмоқда.
- https://tvrain.ru/live/tvrain.ru