Мени кўпроқ мамлакат миқёсида қарор қабул қиладиганларнинг молиявий саводхонлиги ташвишлантиради
Албатта, аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга эътибор қаратилаётгани лозим ва лобуд тадбир. Ҳар бир шахс ўзининг кундалик иқтисодий ва молиявий қарорлари оқибатларини ўз танасида ҳис этиши ва масъулиятли бўлиши зарур.
Лекин мени кўпроқ мамлакат миқёсида қарор қабул қиладиганларнинг молиявий саводхонлиги ташвишлантиради.
Ахир битта шахснинг саводсизлиги ва бу келтирадиган хато туфайли ўзи, нари борса оила аъзолари жавр чекади. Асосийси уни тузатишга, йўқотишларни қоплашга, агар ёш бўлса, умри бемалал етади.
Энди мамлакат миқёсида қарор қабул қиладиганларнинг молиявий саводсизлиги келтирадиган хатоларнинг кўлами ва оқибатларини тасаввур этинг. Миллионлаб фуқаролар, ҳатто бутун бошли авлод бу хатоларнинг оқибатларини ўз гарданига олади. Энг ёмони эса молиявий саводсизлик туфайли қабул қилинаётган бугунги қарорларнинг хато экани тан олинмаслиги, унинг товони ва тўлови учун бир авлод умрининг камлик қилишидир.
- https://t.me/bankers_uz/1858@bankers_uz