Контактсиз, пластик картасиз оддий браслетда ёки телефонга ёпиштирилган стикер орқали тўловларни тез ва қулай амалга ошириш имкониятига нима дейсиз? Қўшимчасига ўзингиз учун зарур харажат учун қилган тўловингизга совғаям қўшиб беришсачи?
Ипак Йўли банки ўз мижозлари учун шундай қулай тўлов шаклига қўшимча равишда совғалар ҳам тақдим этмоқда. Шунчаки HUMO картасидан контактсиз тўлов эвазига мижозлар браслет ва стикерларни ютиб олиш имкониятиэга бўлишади.
Бунинг учун мижозлар 2019 йил 6 декабрдан 2020 йил 31 мартгача Ипак Йўли банки томонидан чиқарилган HUMO картасидан контактсиз тўловларни амалга ошириш орқали 200 дона браслет ва 200 дона стикердан бирини ютиб олишлари мумкин. Бунинг учун мижозга HUMO картаси билан камида 25 000 сўм миқдорида ҳар қандай операцияни (банк мобил иловаси орқали тўловларни амалга ошириш ҳам киради) амалга ошириш кифоя қилади. Муҳим шарт: қанчалик 25 000 сўм ёки ундан кўпроқ миқдорда тўловлар амалга оширилса, совғаларни ютиб олиш имконияти шунчалик кўп бўлади!
Танлов ғолиблари тўрт ой давомида, ҳар ойнинг дастлабки 10 кунида аниқланади.