12K33Telegramda ochish
"Колхоз" ва "Раис" бошқа бошқа эди Телеграмда Раис бува деган канал бор. Ҳар гал ўқиганимда юзимда табассум уйғонади. Кўп ўйлайман, нега "Колхоз" ёмон, салбий маъно ташийди. Ҳатто ҳақорат сўзига айланган. Лекин Раис бува ибораси беихтиёр одамни юмшатади. Юзида табассум ҳосил қилади. Бу сўз негатив яратмайди. Ҳозиргача яхши, меҳрли, одамларнинг ташвишига бефарқ бўлмаган одамларга нисбатан Раис бува калимасини ишлатамиз. "Хожи бува" демаймиз масалан. Чунки Раис бувалар ўзи раис бўлган ҳудудда яшаган, суви, тузи, мозори халқ билан бирга бўлган. Болалари халқ қатнаган мактабга қатнаган, хотини далага гектар олгани чиққан. Ҳа, эҳтимол халқдан бироз яхшироқ яшаган. Қандай маънода яхши, балки ҳафтасига 2 кило кўпроқ гўшт еган чиқар. Ғирт антикоммунист дадам раҳматли Умрзоқ раис, Темир раисларни кўп эсларди. Қанақасига колхозни мақтайсиз, деган саволимга, "Колхоз бошқа, раис бошқа" дерди. @the_bakiroo

Arxivda shunga yaqin