12K14Telegramda ochish
“Trastbank”нинг Бектемир филиали ўз фаолиятини йўлга қўйди Бугун, 23 декабрь куни “Trastbank” ХАБ Бектемир филиалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтибди. Филиалнинг янги биноси бугунги кун талабларига, замонавий банк стандартларига тўлақонли жавоб беради, мижозлар ва ходимлар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Электрон навбат, банк хизматлари ҳақидаги маълумотлар акс эттирилган стендлар, валюта айирбошлаш шохобчалари шулар жумласидандир. Шунингдек, ўрнатилган банкоматлар ёрдамида пластик карталардан нақд пул ечиб олиш, пулни айирбошлаш имконияти мавжуд. Қисқа қилиб айтганда, “Trastbank” ХАБ Бектемир филиали томонидан ҳам юртдошларимизнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларга турли банк хизматларини кўрсатишда тезкорлик ва сифат асосий мақсад бўлади. Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin