20K147Telegramda ochish
Саракш сайёрасидаги Оталар мамлакати Тўғриси, бир ҳафтадан буён бўлаётган воқеалар дежавюдек туюлаверади. Сюжетларни аввал қаердадир кўргандекман, матнларни, хабарларни қаердадир эшитгандек бўлавераман. Охири топдим. Бу воқеаларнинг ҳаммасини китобда ўқиганман. Кинода кўрганман. Аркадий ва Борис Стругацкийларнинг "Кимсали орол" (Обитаемый остров) романи. Шу асосда олинган фильм. Ҳаммаси шу ердан. Дежавю шу ердан. Оталар мамлакатининг Хонтига, империянинг собиқ ҳудудига ҳужуми. Номаълум Оталар, Ота, Зоти бузилганлар, Тарғибот миноралари, Атроф тўла душманлар. Қандайдир таниш-а? Топиб ўқинг. Вақтингиз кўп бўлмаса, фильмини кўринг. Стругацкийлар ё авлиё бўлган ё ҳаммаси Стругацкийлар сценарияси бўйича кетмоқда.

Arxivda shunga yaqin