Агар сиз @korzinka_uz савдо тармоқларида ўз картангизга эга бўлсангиз ёки келажакда шундай карта очиш ниятингиз бўлса, айни вақти келди – энди сиз телефонингизнинг ўзида ушбу карталарни назорат қилишингиз ҳам, янги карта очишингиз ҳам мумкин.
Хабар беришларича, @korzinka_uz карталари учун алоҳида илова ишлаб чиқилибди ва энди сиз бемалол ушбу илова ёрдамида картангизга тушаётган бонусларни, уларни хавфсиз ишлатилишини жуда осонгина билиб оласиз ва назорат ҳам қиласиз. Шу билан бирга, шу илованинг ўзидан чиқмай, бепулга янги электрон карта очиш имкони ҳам бор. Илова дастурига кириш динамикали QR-код орқали амалга оширилади, яъни ҳаммаси яхши ҳимояланган.
Иловани юклаб олиш ва яна қўшимча саволлар пайдо бўлса, маълумот олиш учун қўйидаги ҳаволаларга киринг.
Реклама